Марио Манжукич ва Егор Кримец жамоадош бўлиши мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Хорватия терма жамоаси Марио Манжукич Хитойда фаолиятини давом эттириши кутилаётган футболчилар рўйхатига кирди.

“Бэйжинг Гуоан” жамоаси футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун 35 миллион евро беришга тайёр. Пекин клуби ўтган мавсум чемпионатда 5-ўринни эгаллаган ва айни дамда ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини қидирмоқда.

Бироқ Италия ОАВ тарқатган хабарига Турин клуби Манжукичнинг жамоадан кетиш ҳақидаги хабарларни рад этган ва уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Манжукич бу мавсум “А” серияда 16 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол (2 пас)га муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Бэйжинг Гуоан” сафида терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец фаолият олиб бормоқда. Айни дамда Кримец спорт формасини йўқотмаслик учун “Пахтакор” машғулотларида иштирок этмоқда.