Марк-Андре тер Штеген "Барселона" "Аякс"га кетди
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Аякс" жамоасига ўтмоқда. Клублар ўртасидаги барча шартлар, шунингдек, футболчи вакиллари билан келишув тўлиқ якунлангани ҳақида бу ҳақда ишончли манба сифатида танилган журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида хабар берди.
Маълумотларга кўра, 34 ёшли дарвозабон "Аякс" сафини 2027 йил ёзигача ижара асосида тўлдириши кутилмоқда. Манбалар таъкидлашича, унинг маошининг асосий қисмини айнан нидерландиялик клуб тўлаб беради.
Тер Штеген 2014 йилдан буён "Барселона" дарвозасини қўриқлаб келмоқда. У 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини "Жирона" таркибида ижарада ўтказди, аммо жароҳати сабаб фақат икки ўйинда майдонга туша олди.
"Аякс" яқинлашаётган мавсумда Европа мусобақаларида Конференциялар лигасида иштирок этади.

Фикрлар