Марк Гехи "Манчестер Сити"га ўтиши яқин — трансфер тафсилотлари очиқланди
Журналист Флориан Плеттенберг "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехининг "Манчестер Сити"га ўтиши бўйича ўз маълумотлари билан ўртоқлашди.
Унинг хабарига кўра, "Сити" футболчи учун 26 миллион фунт миқдорида кафолатланган тўлов амалга оширади, шунингдек, яна 3 миллион фунт бонуслар кўринишида тўланади. 25 ёшли ҳимоячининг йиллик маоши бонусларни ҳисобга олган ҳолда солиқлардан олдин тахминан 15,6 миллион фунтни ташкил этади.
Тиббий кўрик ва шартнома имзолаш ишлари яқин икки-тўрт кун ичида якунланиши кутилмоқда.
Гехи 2021/2022 йилги мавсумдан бери "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Жорий мавсумда у Англия Премьер лигасида 20 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар