Маркизио “Ювентус”ни тарк этиши мумкин
Ads

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио ёзги трансферлар мавсуми якунига қадар жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради Gazzetta dello Sport нашри.

31 ёшли футболчи айни дамда ўз ўрнини йўқотиб бормоқда. Клуб раҳбарияти эса уни сотишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маркизио Италия Суперкубогида "Лацио" (2:3) билан ўйинни ўтказиб юборган бўлса, “А” серия илк турида "Кальяри" (3:0) билан бўлган учрашувда захирадан майдонга тушган.