Марко ван Бастен жаҳоннинг энг кучли футболчисини айтди

Нидерландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марко ван Бастен жаҳоннинг энг кучли футболчисини аниқлади.

"Шубҳасиз, ҳозирда Ламин Ямал жаҳоннинг энг яхши футболчиси", – деди у "Rondo" шоуида.

Ушбу уч марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган футболчининг таъкидлашича, вингер фақат ўзини ривожлантиришда давом этса ва жароҳатлардан қочса, энг яхши бўлиб қолади.

"Мен фақат шуни умид қиламанки, унинг ўйинидан имкон қадар узоқ вақт баҳраманд бўлиш имконимиз бўлади", – деди 30 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган ўйинчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!