Маркос Алонсо: Энди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси  Маркос Алонсо жамоасининг бундан буён премьер-лигада ютқазишга ҳаққи йўқлигини айтиб ўтди.

“Терма жамоа сафида тўлиқ учрашувларда ва машғулотларда қатнашиб, чемпионат баҳсларига яхши тайёрланиш қийин. “Челси” АПЛда шундоқ ҳам кўплаб очколарни бой берди. Энди ютқазишга асло ҳаққимиз йўқ”, - дейди Испания терма жамоаси аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, премьер-лиганинг ўтган 8та туридан сўнг 13 очко тўплаган “Челси” айни дамда мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.