Маркус Рэшфорд қаерда ўйнашни ҳал қилди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд келаси мавсумни яна манкунияликлар сафида бошлаши кутилмоқда. Унинг ҳозирги жамоаси «Барселона» футболчини 30 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш вариантидан воз кечди.
The i Paper нашри маълумотича, Рэшфордга «Тоттенхэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса фаолиятини Европа қитъасида давом эттиришни афзал кўраётгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти уни яна бир мавсумга «Барселона»га ижарага бериш вариантини кўриб чиқмаяпти. Клуб футболчини доимий шартнома асосида сотиш тарафдори.
Маркус Рэшфорд – «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар