Марокаш федерацияси раҳбари Ямал ҳақида: «У билан финалда учрашишга умид қиламан»
Марокаш футбол федерацияси президенти Фузи Лекяа жаҳон чемпионати финалида Марокаш ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишини исташини маълум қилди. Испания терма жамоаси сафида «Барселона» ярим ҳимоячиси, марокаш илдизларига эга Ламин Ямал тўп сурмоқда.
Лекяа аввалроқ Ямални «Атлас шерлари» сафида ўйнашга кўндириш учун жиддий уринишлар қилган.
«У билан бир неча бор ҳам Марокашда, ҳам Испанияда учрашганмиз. Унга марокаш футболи ривожи бўйича лойиҳамиз ва мақсадларимизни тақдим этдик, лекин охир-оқибат уни ишонтира олмадик», — дея эслади Лекяа Aljazeera360 нашрига берган интервьюсида.
«Умид қиламанки, финалда унга қарши майдонга тушамиз ва шунда у тўғри танлов қилган-қилмаганини билиб оламиз», — деб қўшимча қилди федерация раҳбари.
Унинг таъкидлашича, бу гапларини у ҳазил ва ирония руҳида айтган, шу билан бирга футболчининг қарорини тўлиқ ҳурмат қилишини қайд этган.

Фикрлар