Марокаш мундиалда ғалати рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

13 июнь куни Марокаш миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги биринчи тур учрашувида Бразилия футболчилари билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу учрашув Марокаш миллий терма жамоаси номини жаҳон чемпионатлари тарихига муҳрлади. Гап шундаки, Марокаш шу куни майдонга барча 11 нафар ўйинчиси мамлакат ташқарисида туғилган биринчи терма жамоа сифатида қайд этилди.

Бу ҳолат учрашувнинг 65-дақиқасида Шемсдин Талби ва Самир Ал-Мурабет майдонга тушиб, Браим Диас ва Аззедин Унаини алмаштирганидан кейин қайд этилди.

65-дақиқага келиб майдонда бўлган Марокаш футболчилари ва уларнинг туғилган жойлари:

  • Яссин Буну — Канада
  • Нуссайр Мазрауи — Нидерландия
  • Исса Диоп — Франция
  • Шади Риад — Испания
  • Ашраф Ҳакими — Испания
  • Нейл Эл-Айнауи — Франция
  • Аюб Буадди — Франция
  • Шемсдин Талби — Бельгия
  • Билал Эл-Ханнус — Бельгия
  • Самир Эл-Мурабет — Франция
  • Исмоил Сайбари — Испания

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!