Марокаш тўпурари Францияга қарши майдонга тушмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги энг самарали футболчиси Исмоил Сайбари Францияга қарши чорак финал учрашувини майдон ташқарисида ўтказади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Муҳаммад Уахби маълум қилди. Канадага қарши 1/8 финал баҳсида (3:0) Мюнхеннинг “Бавария” клуби футболчиси учрашувни охиригача ўйнай олмади. У 22-дақиқада орқа сон пайи жароҳати сабаб майдонни тарк этган эди. Чорак финал учрашуви жума куни Бостонда бўлиб ўтади. Унда Марокаш терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади. Учрашув 9 июл куни соат 23:00 да бошланиши белгиланган. Уахбининг сўзларига кўра, жамоада қолган барча футболчилар соғлом ва ўйинга тайёр: "Сайбаридан ташқари барча футболчиларимиз юз фоизга соғлом. У ҳали чорак финалгача тайёр эмас, лекин мен учун энг муҳими — бу унинг учун турнирнинг охири бўлиб қолмаслиги. У яна майдонга қайтишига умид қиламан", — дея Уахбининг матбуот анжуманида айтган сўзларини Al Jazeera келтиради. Исмоиль Сайбари жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоасининг асосий тўпурарига айланди. У гуруҳ босқичидаги ҳар уч учрашувда ҳам гол урди, 1/32 финалда эса Нидерландияга қарши пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!