Франция чемпионатининг 11-тур қолдирилган баҳсида “Марсель” ўз майдонида “Ницца”ни қабул қилди.

“Велодром” ўйингоҳида кечган беллашув голларга бой бўлди ва якунда 3:2 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Марсель”га ғалаба келтирган голларга Альваро Соберон (14') ва Саиф-Эддин Кауи (42', 53') муаллифлик қилди. “Ницца”нинг голларини эса Амин Гуири (47') ва Малик Селуки (87') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)