"Марсель" - ПСЖ: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция 1-Лигаси 24-туридан ўрин олган "Марсель" - ПСЖ баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! ПСЖ сафарда "Марсель"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди ва 3-ўринда қолди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Верраттида жиддий жароҳат йўқ, лекин у ўйинни тугатиб қўя олмайди.

  • 90+1'

    Дмитри Пайега қўпол фоли учун қизил карточка кўрсатилди ва у майдонни тарк этди.

  • 90+1'

    Марко Верратти майдонда тиббий ёрдам оляпти. Тўқнашув содир бўлди.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Марсель"да навбатдаги ўзгариш: Ронжье ўрнига Микаель Кюизанс ўйинга қўшилди.

  • 89'

    Почеттино захираларни ишга солмоқда: Пабло Сарабия ўрнига Мойзе Кин майдонга тушди.

  • 88'

    ПСЖда ўзгариш: Флоренци ўрнига Тило Керер ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Дмитри Пайе жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ у ерда ҳеч ким йўқ эди.

  • 85'

    Тўп назорати: 53-47! "Марсель" яхши ўйнаяпти.

  • 84'

    Верратти тўпни қўли билан ўйнаб юборди, ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 83'

    Килиан Мбаппе жарима майдончаси ичида анча ақлли ўйнади, унинг сўнгги зарбасига эса бироз аниқлик етишмади. "Марсель" тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради.

  • 80'

    Пабло Сарабия офсайдда қолиб кетди.

  • 79'

    "Марсель"да яна бир ўзгариш: Флориан Товен ўрнига Луис Энрике Томас де Лима ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Бояги жароҳат таъсирини кўрсатяпти: Альваро ўйинни давом эттира олмайди, унинг ўрнига майдонга Лукас Перрен тушди.

  • 77'

    Мбаппе тўпни Неймарга узатди, марказда турган Неймардан эса ҳимоячилар бир амаллаб тўпни олиб қўйишди.

  • 75'

    Неймар ўта қулай вазиятни қўлдан чиқарди! Унинг жарима майдони чизиғи устидан туриб берган кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

  • 74'

    Идрисса Гуйе тўпни олдинга узатди, унга ҳимоячилар эга чиқди.

  • 73'

    Дарио Бенедетто ўта қўпол ўйнади, кейинги сафар бунақаси учун карточка кўрсатилиши аниқ.

  • 69'

    ПСЖ бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 69'

    Алварода барчаси жойида, у бироз шикастланган, лекин ўйинни давом эттира олади.

  • 68'

    "Марсель" аъзоси Алваро майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Жароҳат жиддий шекилли...

  • 67'

    Неймар катта тезлик билан жарима майдончаси ичига ёриб кираётган эди, бироқ ҳакам бошқа вазиятдаги футболчиларнинг фоли сабаб ҳужумни тўхтатди!

  • 65'

    ПСЖда яна ўзгариш: Леандро Паредес ўрнига Данилу ўйинни кузатиб боради.

  • 64'

    Почеттино ўзгаришларни ишга солади: Мауро Икарди ўрнига Неймар ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Алессадро Флоренци тўпни Икардига етказиб берди, бироқ Мауро зарба бера олмади.

  • 61'

    Дмитри Пайе бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 59'

    Икарди гол уриш учун ажойиб вазиятда эди, бироқ тўп унинг қўлига тегиб кетгани боис, ҳакам ҳужумни тўхтатди!

  • 58'

    "Марсель"да навбатдаги ўзгариш: Юто Нагатомо ўрнига Пол Лирола ўйинга қўшилди.

  • 57'

    "Марсель" сафида ўзгариш: Валери Жермен ўрнига Дарио Бенедетто ўйинни давом эттиради.

  • 56'

    Пайе бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 55'

    Пайе қанотдан ичкарига тўпни ажойиб тарзда етказди, бироқ ҳимоячилар хавфли вазият юзага келишига йўл қўймай, тўпни ташқарига чиқариб юборди.

  • 53'

    Уххх! Икарди жуда қўпол подкат амалга оширди! Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди!

  • 52'

    Дмитри Пайе бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 51'

    Камаранинг дарвоза марказига берган зарбасини Серхио Рико енгил сейви билан бартараф этди. Бурчак тўпи ижро этилади.

  • 50'

    "Марсель" футболчиси Папа Гуйе қўпол фоли учун карточка билан огоҳлантирилди.

  • 49'

    Мауро Икардида ажойиб вазият! У бош билан тўпни дарвозага тўғирлади, дарвозабон уни ушлаб қолди!

  • 47'

    Килиан Мбаппе жарима майдони ташқарисида тўпни узатиш учун биронта шеригини топа олмади, тўп йўқотилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+2'

    Леандро Паредес қоидабузарлик учун карточка билан огоҳлантирилди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Дмитри Пайе бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 44'

    Хироки Сакаи марсельликларга бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 43'

    Мауро Икарди бу сафар ҳам воқеалар ривожидан олдинлаб кетди!

  • 42'

    Килиан Мбаппе тўпни жарима майдони ичига ошириб берди, дарвозабон Стив Манданда тўпни эгаллаб олди.

  • 37'

    Флориан Товеннинг узатмаси блокланди. ПСЖ қарши ҳужумда.

  • 36'

    Икарди ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 35'

    "Марсель" футболчиси Альваро ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. ПСЖ хавфли жарима зарбасига эга чиқди.

  • 32'

    Паредеснинг ўта аниқ ва кучли зарбаси дарвозанинг ўнг устунини зир титратиб юборди!

  • 31'

    Абу Бакар Камара ўйин қоидасини бузди. Ҳужумда фол.

  • 28'

    "Марсель" футболчиси Валере Жермен офсайдда қолиб кетди.

  • 25'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! ПСЖ ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Флоренцининг қанотдан узатган тўпини жарима майдони ичида турган Икарди боши билан дарвозага тўғирлаб юборди ва жамоасининг 2-голини урди! 0-2!

  • 24'

    Дмитри Пайе тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди, ПСЖ футболчилари тез ўйнаб, қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 23'

    Камаранинг енгил зарбасини дарвозабон Серхио Рико бурчакка чиқариб юборди.

  • 21'

    "Марсель" футболчилари тўпни бир-бирига тезкорлик билан ва аниқ тарзда етказиб беришмоқда

  • 19'

    "Марсель" футболчиси Абу Бакар Камаранинг жарима майдони чизиғи устидан туриб берган зарбаси дарвозадан бироз юқорига кетди.

  • 18'

    Бурчакдан тўп Товеннинг ўзи томонидан ўйинга киритилди, ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 17'

    Флориан Товен жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди. Бурчак тўпи ижро этилади.

  • 15'

    Килиан Мбаппе хавфли ҳужум уюштирилаётган пайтда тўпни йўқотди, қарши ҳужум бўлиши мумкин.

  • 13'

    Маурисио Почеттино аҳволи оғирлашган Ди Мария ўрнига Пабло Сарабияни майдонга туширди.

  • 11'

    Анхель Ди Мария майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Тўқнашув жиддий бўлди.

  • 9'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мбаппе Ди Мариядан тўпни қабул қилиб олди ва дарвозабонни осонгина чалғитиб ўтиб, дарвозани ишғол қилди!

  • 7'

    "Марсель" футболчиси Дмитри Пайе бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 5'

    Икарди қанотдан уюштирилган ҳужумни бош билан берган зарбаси орқали якунлади, тўп анча юқорилаб кетди.

  • 3'

    "Марсель" учрашувни тўп назорати билан бошлади. Товен дриблинги билан футболчиларни ортда қолдириб, Жерменни тўп билан таъминлаганди, бироқ шериги тўпни олдириб қўйди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар стадионга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Лига 1" 24-турининг яна бир баҳси бошланиш арафасида. "Марсель" ўз уйида ПСЖни меҳмон қилади. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов биргаликда кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!