"Марсель" жамоаси "Атлетик" ҳужумчиси Икер Муньяинга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
 
Французларга бу ҳужумчини олишни жамоанинг янги спорт директори Андони Субисаррета тавсия қилди. Гарчи "Марсель" мураббийларига бу таклиф маъқул келган бўлса-да, уларни футболчининг трансфер нархи ўйлантириб турибди. Испан клуби футболчиси учун 45 миллион евро нарх қўйган.
 
Муньяин жорий мавсумда Ла лигада тўққизта ўйинда битта гол урди.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)