Ads

Франциянинг “Марсель” клуби ишқибозлари чемпионатнинг кеча бўлиб ўтган “Кан”га (5:0) қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Патрис Эврага мурожаат қилишди. Стадионнинг тўрттала томонига жойлаштирилган баннерда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:

“Сен ўзингни жамоадан ҳам юқориман деб ўйлайсанми. Биз сени сафимизда кўришни истамаймиз. Йўқол...Эвра”.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи ўтган ҳафта Европа лигаси доирасида бўлиб ўтган ўйиндан олдин ўзини ҳақорат қилган “Марсель” мухлисининг бошига оёқлари билан зарба берган ва шундан кейин ҳакам томонидан майдонда четлатилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан УЕФА 10 ноябрь куни ўзининг якуний қарорини эълон қилиши кутилмоқда.