Ads

Италиянинг “Фиорентина” клуби ҳужумчиси Никола Калинич фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли хорватиялик футболчига “Марсель” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Берилган маълумотларга қараганда Калинич учун шунингдек “Милан” ва “Интер” клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси аъзосининг “бинафшаранглилар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.