"Марсель" ўзининг энг яхши натижасини такрорлади

“Марсель” Франция кубогининг 1/16 финали доирасида “Ренн”га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа марселликлар барча турнирлардаги ғалабали сериясини 8 та ўйинга етказишди ва бу борада ўз рекордини такрорлашди. Айтиш керакки, “Марсель” бундан аввал бундай серияни 5 марта – 2022, 2014, 2012, 2010 ва 1992 йилларда қайд этган.

“Марсель” Лига 1нинг жорий мавсумида 19 турдан сўнг турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!