Каталониянинг "Жирона" клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Кристиан Стуани фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Transfermarketweb нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчига “Марсель” клубидан қизиқишлар бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, Стуанининг амалдаги шартномасига кўра унинг товон пули 15 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Стуани "Жирона" сафига 2017 йил "Мидлсбро"дан 2,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум жами 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21та гол ёздириб қўйишга эришган.