Марсело Мексика терма жамоасини бошқариши мумкин

Аргентиналик машҳур мутахассис Марсело Бьелса Мексика терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 67 ёшли мутахассис айни дамда ушбу лавозимда фаолият юритаётган ҳамюрти Херардо Мартино истеъфога чиқарилганидан сўнг, унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Айтиш керакки, Мартино бошчилигида Мексика терма жамоаси ЖЧ-2022да гуруҳ босқичида қолиб кетган эди.

Бьелсанинг сўнгги иш жойи эса “Лидс” клуби бўлиб, у 2022 йилнинг февралида ушбу жамоани тарк этган. Бунгача у “Лилль”, “Марсель”, “Атлетик” клублари, шунингдек Чили ва Аргентина терма жамоаларини бошқарган.

Мексика футбол федерацияси Бьелсадан ташқари Матиас Алмейда, Мигель Эррера ва Хуан Осорио номзодларини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!