Марселонинг ўйини Лопетегига ёқмаяпти
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоани тарк этиши кутилаётган ҳимоячи Марселонинг ўрнига раҳбариятга 4 нафар футболчининг номзодини тавсия қилди.
Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис 30 ёшли бразилиялик футболчининг жорий мавсум намойиш этаётган ўйинидан норози бўлмоқда. Шу боис у қишда Марселонинг ўрнига Маркос Алонсо ("Челси"), Алекс Теллес ("Порту"), Алекс Сандро ("Ювентус") ва Хосе Гайя ("Валенсия") каби ҳимоячилардан бирини олиб келишни раҳбариятдан сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марселога Туриннинг “Ювентус” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар