“Машъал” клуби халқаро бўлим бошлиғи Нигерияда маҳаллий бизнесмен билан музокара ўтказди. Энди у май ойида юртимизга ташриф буюради
Нигериянинг Абужа шаҳрида “Машъал” клуби халқаро бўлим бошлиғи Опейми Хаммед Бадмус ва Нигериялик бизнесмен Эмека Иниама ва Нигериянинг “Abia Warrior” клуби бошлиғи ўртасида ҳомийлик ва ҳамкорлик бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда ҳомийлик ва ҳамкорлик таклифлари маъқулланиб, жорий йилнинг май ойида юртимизда клубнинг истиқболли режалари тўғрисидаги ҳамкорлик шартномалари имзоланади.
Фикрлар