Coca Cola Суперлигасида 6-турида "Машъал" жамоаси сафарда АГМК жамоаси меҳмони бўлади. Муборакликлар матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. 

“Машъал” ҳамда АГМК жамоалари олий лигада 18 бор куч синашган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Газчи”лар 9 ўйинда ғалаба қозонган, 4 учрашувда дуранг қайд этилган. Олмалиқликлар эса 5 бора рақибини мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам воҳа клубида устунлик – 24-19. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 31 очкони, АГМК эса 19 очкони қўлга киритган.

“Машъал”нинг АГМК устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида, АГМКнинг ҳам “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:

20.10.2017 АГМК - «Машъал» 2:1
28.05.2016 АГМК - «Машъал» 1:0
22.08.2015 АГМК - «Машъал» 1:3
20.09.2014 АГМК - «Машъал» 2:1
20.10.2012 АГМК - «Машъал» 4:0
16.04.2011 АГМК - «Машъал» 2:2
03.04.2010 АГМК - «Машъал» 0:0
02.05.2009 АГМК - «Машъал» 2:0
18.11.2008 АГМК - «Машъал» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” шу кунгача олий лигада АГМК майдонидан икки бор ғолиб бўлиб қайтган. 5 марта АГМК зафар қучган. Икки бор дуранг қайд этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)