"Машъал" легионерлари билан хайрлашди
Муборакнинг “Машъал” клуби бу йил про лигада ўз олдига қўйилган вазифани бажара олмади. Яъни, жамоага Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш насиб қилмади.
Энди улар келаси йили яна ушбу мақсад учун курашиб кўради. Таркибда ҳам шунга яраша ўзгаришлар бўлиши табиий. Дастлабкиси сифатида шуни айтиш мумкинки, “Машъал” легионерлари билан хайрлашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилди.
“Мавсум давомида "Машъал" жамоаси шарафини ҳимоя қилган украиналик Микола Агапов ва Сергей Молочко, нигериялик Ожо Мозеслар муборакликлар сафини тарк этди.
"Машъал" профессионал футбол клуби ушбу футболчилар билан дўстона равишда хайрлашиб, уларнинг клуб равнақи йўлида қилган меҳнатларига миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятига омад тилаб қолади”, - дейилади хабарда.
Фикрлар