Машарипов жамоаси Роналду билан бирга ўйнаган юлдузни чақиряпти

Криштиану Роналдуни қўлга киритганидан кейин “Ан-Наср” Европа футболчида порлаган бошқа юлдузларни ҳам ўз сафига чорлашда давом этмоқда.

Энди саудияликлар “Ювентус”да Роналду билан бирга ўйнаган колумбиялик ярим ҳимоячи Хуан Куадрадони чақиряпти.

Манбаларнинг таъкидлашича, 35 ёшли футболчи Турин клубида асосий фигуралар сафидан чиқарилди. Шу боис, Куадрадонинг ўзи ҳам янги чақириқларни қабул қилишга тайёр.

Куадрадонинг аалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди.

Тажрибали футболчи 2015 йилдан бери “Ювентус” таркибида 287 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 24 та гол урган ва жамоадошларига 65 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!