Машарипов жамоаси учун жиддий синовлар бошланмоқда (Фото)

Бугун Осиё чепмонлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши майдонга тушади.

Маҳди Али бошчилигидаги дубайликлар бугунги ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди. Унда Машарипов ва ОЧЛ қайдномасидан ўрин олмаган Одил Ҳамробеков ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, томонларнинг биринчи тўқнашувида "Шабаб Ал-Аҳли" 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.  Мазкур ўйинда Жалолиддин дисквалификация сабабли жамоасига ёрдам бера олмаганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jovlon Norboyev
27/04/2021 20:22
Shabab al ahli Odil Hamrobekov ni qaydnomaga kiritmagani uchun ham uzoqqa borolmaydi!!!

Минбар

Барча блоглар