Машариповни қайтариш учун "Ал-Насср" бошқа бир футболчиси билан хайрлашди

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси жанубий кореялик футболчи Ким Жин Суни ижарага берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Жанубий Кореянинг "Жонбук" жамоаси ҳимоячини бир мавсумга ижарага олди. Ким Жин янги жамоаси сафида 23-рақам остида ҳаракат қилади. Футболчи ўтган мавсум 7 учрашувда майдонга тушган.

jinsu_1

Эслатиб ўтамиз, саудияликлар қишда Жалолиддин Машариповни харид қилиб, осиёлик легионер лимити бандлиги учун уни "Шабаб Ал-Аҳли"га ижарага берганди. Ким Жиннинг трансферидан кўриниб турибдики, "Ал-Насср" ўзбекистонлик ярим ҳимоячини қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
02/07/2021 16:23
Жалол омад укам жин син хуйни ижарадан кайтишига йул куйма бошка кулубда юраверсин олдинга йулатма
Karimov Sardor
02/07/2021 18:32
Yashang! Kim Jin Xuy Koreada o'ynashi kerak!!!