Машҳур футболчи “Барса”ни тарк этадиган бўляпти
“Барселона”даги бир йиллик фаолиятидан кейин Илкай Гюндоған Каталониядан кетиш пайига тушиб қолди.
Ўтган йили ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиб, эркин агент сифатида каталонияликларга қўшилган машҳур футболчи “Барселона”даги роли қандай бўлишини билмаяпти ва шунинг учун жамоадан кетиш керак, деган фикрга келган.
Манбаларнинг ёзишича, германиялик 33 ёшли футболчи тез орада янги бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан учрашув жамоадаги ўрни ҳақида музокара олиб боради.
Илкай Гюндоған “Барса”дан кетган тақдирда ҳам ишсиз қолмайди. Маҳоратли ўйинчига ҳозирнинг ўзида Германия, Италия, Туркия ва Саудия Арабистонидан яхши таклифлар бор.
Фикрлар