Машҳур футболчининг мулкига тушган ўғрилар ҳайратдан қотиб қолди

Италия чемпионатидаги энг машҳур ҳужумчилардан Лаутаро Мартинес нохуш ҳолатга дуч келди.

Аргентиналик футболчига тегишли бўлган Милан шаҳрининг нуфузли туманида жойлашган Il Coraje ресторанига ўғри тушди.

Бу воқеа ўтган ҳафта дам олиш куни рўй берган. Қизиғи шундаки, ресторан дам олиш куни  ишламаган. Ўғрилар ресторанга кириб, кассадан бор йўғи минг евро топган. Тўрт нафар номаълум шахснинг ҳаракатлари видеокамерига ёзилиб қолган.

Таъкидлаш жоизки, “Интер”нинг аргентиналик футболчилари ресторан бизнесига алоҳида қизиқиш билан қарайди. Жамоага узоқ йиллар сардорлик қилган Хавьер Дзанетти ҳам 2003 йилда Милан шаҳрида муҳташам ресторан очган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!