
Машҳур ҳакамлардан бири: Куйперс "Ливерпуль" дарвозасига пенальти қўйиши керак эди
Испаниялик машҳур ҳакам Хуан Андухар Оливер кеча ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган “Барселона” ва “Ливерпуль” жамоалари учрашувини бошқарган Бьорн Куйперс 15-дақиқада мерсисайдликлар ҳимоячиси Жоэль Матип тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиламаганини айтди.
“Пенальтига ўхшади. Чунки, ушбу вазиятда ҳимоячининг қўли табиий ҳолатда эмас эди”, - дейди Оливер.
Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинда “Барселона” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу жамоаларнинг жавоб ўйини эса 7 май куни “Энфилд”да бўлиб ўтади.
Фикрлар