Машҳур мураббий Шомуродовга эмас, Роналдуга устозлик қиладиган бўлди!

Иккита машҳур жамоа - "Рома" ва "Ан-наср" бош мураббийларни алиштирди. Криштиану Роналдуни ўзи сафига қўшиб олганидан кейин Осиёнинг энг машҳур клубига айланган “Ан-Наср” жамоага совринларни олиб беролмаган бош мураббий Луиш Каштруни истеъфога чиқарган эди.

Саудияликлар португалиялик мутахассис ўрнига дарров ундан машҳур мутахассисни олиб келди. Риёдликлар жамоани италиялик Стефано Пиолига топширди. 58 ёшли мураббий “Милан”даги беш йиллик фаолиятидан кейин ёзда истеъфога чиққан эди. Тажрибали мутахассис ишиз узоқ ўтирмади.

“Ан-Наср” Пиолини бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, Стефано Пиоли “Ан-Наср”да икки йил фаолият олиб бориши келишилган. Томонлар келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир йилга узайтириши мумкин.

Пиолининг маоши йилига 12 миллион еврони ташкил қилади.

Қизиғи шундаки, Даниэле Де Россини ишдан ҳайдаган “Рома” шу куннинг ўзида бир неча номзодларни кўриб чиқди. Таклиф қилинганлар орасида Стефано Пиоли ҳам бор эди.

Италиялик мутахассиси Элдор Шомуродов жамоаси ўрнига Кришиану Роналду тўп сураётган клубга боришни маъқул кўрди. Ҳар ҳолда римликлар Пиолига саудиялик шайхлар тўлаётган маошни таклиф қила олмаслиги аниқ эди.

"Рома" эса, А Серияда ишлаб келган Иван Юрични тайинлади. Шомуродов энди хорватиялик мутахассиснинг ишончини оқлашга ҳаракат қилади. 

Иван Юричга жамоани Европа Чемпионлар лигаси олиб чиқиш вазифаси қўйилди.Агар тажрибали мураббий бу топшириқни уддаласа, жорий мавсум охирига қадар тузилган шартнома автоматик тарзда узайтирилади. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, "Верона", "Женоа", "Кротоне" каби клубларда ишлаган. У ёзда "Торино"ни тарк этган эди. Бу ёғига илк бор гранд клубда ўзини кўрсатиши керак бўлади. 

Стефано Пиоли эса, жамоа юлдузи Криштиану Роналду ёрдамида “Ан-Наср”га узоқ кутилган соврин ютиб беришга ҳаракат қилади.

Ҳайратдамиз, Ҳусанов бу гал ҳам боплади! Франциялик мухлислар легионеримиз ҳақида яна нималар деди?

“Ланс”: Улар Ҳусановни танлашди! Абдуқодир Манчестерга 60 миллион еврога кетган Лени Йородан анча кучли...

“Ланс” бош мураббийи Ҳусановга ғалати таъриф берди. Ўйинчилар Абдуқодирдан ҳайратда!

Шомуродовни "Рома"да олиб қолган мураббий нега ишдан олинди?

Файзуллаев нега зўр ўйнай олмаётгани сабабини айтишди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!