Ҳайратдамиз, Ҳусанов бу гал ҳам боплади! Франциялик мухлислар легионеримиз ҳақида яна нималар деди?

Франция чемпионатининг тўртинчи тур учрашувида “Ланс” ўз майдонда “Лион” билан дуранг ўйнади. Саккизинчи очкосини қўлга киритган лансликлар Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган тўртинчи поғонада бормоқда.

Уилл Стилл бош мураббийлик қилаётган “Ланс” футболчилари олдига миллий чемпионатда кучли тўртликдан жой олиб, келаси мавсум учун Европа чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифаси юклатилган.

Ҳозирча, “Ланс” мағлубиятсиз одимламоқда. Лига 1 мусобақасида лансликлар иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этди. “Ланс” янги мавсумда чемпионатда энг кам – атиги битта гол ўтказган икки жамоадан бири ҳисобланади. Ҳимоя чизиғининг мустаҳкамлигида ҳимоячиларга етакчилик қилаётган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳиссаси катта.

“Лион”га қарши кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган учрашувда Абдуқодир Ҳусанов бошчилигидаги ҳимоя чизиғи рақиб ҳужумчиларига гол уриш имконини бермади. Ўйинни таҳлил қилаётган экспертлари ўзбек легионерини учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этмоқда.

Ўз навбатида, франциялик мухлислар ҳам ижтимоий тармоқлар орқали “Ланс” ва Абдуқодир Ҳусанов ўйинига ўз муносабатини билдирмоқда.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига франциялик мухлисларнинг легионеримиз ҳақидаги фикр мулоҳазаларини ҳавола этади.

FD:

Мен учрашувнинг энг зўр футболчиларидан бири сифатида дарвозабон Брис Самбани тан оламан. Лекин Ҳусанов яна битта ажойиб ўйин ўтказди. Бу ўйинчи ёш бўлишига қарамай, бизни ҳайратга солишда давом этмоқда. Абдуқодир бизда узоқ йиллардан бери шу ерда ўйнаётгандек таассурот қолдиряпти.

Etienne62:

Ҳақиқатан, Ҳусанов бизни яна ҳайратга солди. У ҳимоячига керак бўладиган ҳамма ҳислатга эга. Ҳимояланиш ва ўйинни ташкил қилишни боплади.

Tony:

Ҳусановнинг зўрлиги ҳақидаги фикрларга қўшиламан. У ўзини яхши томонлама кўрсатяпти. Уни эртароқ асосий таркибда тушириш керак эди. Ўтган йилгидан анча яхши ўйнаяпти.

Alain53:

“Лион”га қарши жиддий ўйин бўлди. Ҳусанов ва Самба энг зўр ўйнади.

LENSOIS_62:

Ҳусанов ютган яккакурашлар жамоага катта фойда келтиряпти.

TerryD:

Самба, Ҳусанов ва Медина зўр ўйнади. Ниҳоят, ҳимоя чизиғидагиларнинг ишончли ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Янги мавсумда Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг тўртта, Конференциялар лигаси саралаш турнирининг иккита учрашувда иштирок этди.

Машҳур ҳужумчиларга ўйин бермаган Ҳусанов қандай баҳоланди?

Файзуллаев хавотирга сола бошлади...Шомуродов зўр ўйинчи эди, лекин “Рома”да уни “бўғиб” қўйишди!

 

Ўзбекистонга ёрдам беролмаган Ҳусановнинг аҳволи қандай? Уни майдонда кўрамизми?

 

Легионеримизнинг янги жамоаси “Челси”ни ортда қолдирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
.... ....
16/09/2024 19:13
Shuxrat Mirxoldirshoev digan fulbalist bolardi. Xaliyam bormi usha futbalist?
Сохипов Хусанбой
17/09/2024 09:25
Шухрат Мирхолдоршоев бор хозирам, Навбахор ФК мураббийлик килмокда адашмасам
Ilhomjon Feyz
15/09/2024 09:41
Зайнаб қивордилар шомуродвни реклама қилааериб спорт уз. Хожатга ўтириб чиққаниниям кун мавзусига айлалантирасла. Кошкиди рекламага арзиса шома. Пахташома.уз админлари.