Машҳур мураббий трансферлар сабаб “Манчестер Юнайтед”дан юз ўгирди
“Манчестер Юнайтед” ёзда жамоага янги бош мураббий топиш мақсадида германиялик тажрибали мутахассис Томас Тухель билан ҳам музокара олиб борганди.
Бироқ ўтказилган суҳбатлар давомида томонларнинг фикри бир жойдан чиқмади ва тажрибали мураббий “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорлик қилмайдиган бўлди.
Daily Mail нашри томонларнинг бир тўхтамга кела олмагани сабабини ошкор қилди. Унга кўра, Томас Тухелга манчестерликларнинг трансфер сиёсати ва янги ўйинчиларни олиш бўйича клуб структураси маъқул келмаган.
51 ёшли мутахассис фаолияти давомида “Майнц”, “Боруссия Дортмунд”, “Пари Сен Жермен”, “Челси” ва “Бавария”ни бошқарган. 2024 йилннг июнида Мюнхен клубини тарк этганидан бери ишсиз юрибди.
Фикрлар