“Машъал” футболчилари коронавирусга тест топширди

Муборакнинг "Машъал" клуби коронавирус учун тест топширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча "Машъал" футбол клуби базасига Қарши шаҳридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари ташриф буюриб, жамоанинг жами 45 нафар аъзоси – футболчилар, мураббийлар, ходимлардан коронавирусга намуна олди.

Қайд этиш жоиз, тест топширган жамоанинг барча аъзолари соғлом эканлиги аниқланди ва уларга махсус ҳужжат тақдим этилди.

Илгарироқ, "Бунёдкор" футболчиларидан ҳам суртмалар олингани ва натижалар манфий чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
01/06/2020 14:12
Насаф тугрисидаям ёзасилами ёкми, нима килишаяпти. Бир эшитайлик, укиб курайлик!!!!!!!!!
&
Насаф
01/06/2020 14:12
Насаф тугрисидаям ёзасилами ёкми, нима килишаяпти. Бир эшитайлик, укиб курайлик!!!!!!!!!