Маскерано
Ads

 “Барселона”нинг аргентиналик ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоани тарк этмоқчи.

Football Espana нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 33 ёшли футболчи каталонияликлар раҳбариятига ўзини трансферга қўйиш бўйича улльтиматум қўйди. Клуб эса ушбу ультиматумга пайшанбага қадар жавоб қайтариши лозим.

Қайд этиш лозим, айни пайтда Маскеранога Хитой клублари томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам ЖЧ-2018 олдидан кучсизроқ жамоада ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.