Маскерано: Клубга фойда келтиролмаяпман
Ads

"Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоани тарк этиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Аввалроқ 33 ёшли аргентиниялик футболчининг АҚШда фаолиятини давом этириши ҳақида маълумотлар тарқалганди. 

- Ўйлашимча, менинг “Барса”даги фаолиятим ўз вақтига етди. Мен ўзимнинг энг яхши йилларимни ушбу клубда ўтказдим ва хозирда жамоага фойда келтиролмайман деб ўйлайман, мен буни ачиниб айтаётганим йўқ.  

Мен ўз вақтида кетишим кераклигини тушуниб турибман, аммо ҳамма нарса менга боғлиқ эмас. Шуни таъкидлашим керакки, “Ливерпуль”ни қай тарзда тарк этканим менга ёқмади ва “кўк-анор ранглилар” сафидан кетишга қарор қилдим, - дейди футболчи goal.com нашрига берган интервьюсида.