MasterCard Неймар иштирокидаги рекламаларни намойиш этишни тўхтатди

MasterCard халқаро тўлов тизми ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси форварди Неймар билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Nederlandse Omroep Stichting хабар тарқатмоқда.

MasterCard’нинг маълум қилишича Неймарнинг зўрлаш билан боғлиқ айбловлар борасидаги ишларига аниқлик киритилмагунича унинг рекламалари намойиш этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бунлан аввалроқ 27 ёшли футболчи жароҳат сабаб Америка кубогини ҳам ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!