Асосий мазмунга ўтиш

"Matador Fighter Challenge" промоушени ўз жангчисининг ўлимига изоҳ берди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Муай-тай бўйича ўтказилган баҳснинг учинчи раунд якунида жангчи ҳушини йўқотган эди.

"Matador Fighter Challenge" промоушени ўз турнирида иштирок этган америкалик Исаак Жонсоннинг ўлимига изоҳ берди.

"Ҳозир ҳис-туйғуларимни тасвирлашга сўз йўқ. Промоушенимиз жангчиларидан бири бўлган Исаак Жонсон жанг охирида ҳушини йўқотди. Шифокорлар унга биринчи ёрдам кўрсатиб, касалхонага олиб кетишди. Бироқ соат 1:30 да унинг жони узилганини билдим. Унинг оиласи ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдираман", - деб ёзди Жо Гойтия.

Эслатиб ўтамиз, Жонсон муай-тай бўйича ўтказилган баҳснинг учинчи раунд якунида ҳушини йўқотиб, кейинчалик касалхонага ётқизилган эди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ