Матич Моуриньодан нолиди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич бош мураббий Жозе Моуриньо билан ишлаш борасида айтиб ўтди.

"Мен кўп мураббийларнинг қўл остида бўлганман. Бироқ Моуриньо билан ишлаш ўзгача. У домио ғалаба қозонишни истайди. Агарда, биз ўйинда назоратни қўлдан чиқарсак, унинг жаҳли чиқа бошлайди. Шу боис у фаолияти давомида 20 дан ортиқ совринни қўлга киритган.

У билан ишлаш жуда ҳам қийин. У доимо шогирдларидан кўп нарсани талаб этиб келади. У АПЛда ғолиб чиқса ҳам, яна ғолибликни истайверади", - деб айтиб ўтди сербиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!