Маурицио Сарри "Челси"дан кетиб хато қилганини айтди
Италиялик мутахассис Маурицио Сарри ўзининг “Челси”дан кетиши ҳақида гапириб ўтди. У “аристократлар”ни 2018/2019 йилги мавсумда бошқарган ва Европа лигасида ғолиб чиққан.
“Челси”ни тарк этиб, катта хато қилдим. Марина Грановская мени жамоадан кетишимга қаршилик қилди, аммо мен ҳар қандай шароитда ҳам Италияга қайтиш истагида эдим.
"Челси" - бу кейинги йилларда менинг услубимга мос кўплаб ёш футболчиларни жалб қилган ажойиб клуб”, - деди Сарри.
Сарри “Челси”дан кетгач бир мавсум “Ювентус”ни бошқарди ва айни дамда “Лацио” бош мураббийи ҳисобланади.
Фикрлар