Мавлуд Тифиевдан супер жанг! У рақибини муддатидан аввал мағлуб этди (Видео)

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC ҳамда “Fair Fight” промоушенларининг ҳамкорлигидаги профессионал кикбоксинг бўйича турнир бўлиб ўтди. Унда рингга кўтарилган -70 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Мавлуд Тифиев россиялик Салимхон Ибрагимовга қарши жанг қилди.

Қувонарлиси, юртдошимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини уч бора нокдаунга учратиб, муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.

Тифиев бундан аввалги жангида ҳам ушбу промоушен турнирида жанг қилганди ва рақибига нисбатан устунлик қилган бўлса-да, тушунарсиз равишда ғалабани рақиби Крилл Хомутовга тортиқ қилгандилар.

Айнан бугунги супер жангдан сўнг, юртдошимиз Крилл Хомутов билан реванш истагини ўтказишни маълум қилди ва уни жангга чорлади.

Шу ўринда ҳамюртимизни ажойиб ғалаба билан табриклаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)