Мавсум бошида водийнинг 3 клуби 1 та стадионда ўйнайди

Бугун “Спорт” телеканали жонли эфирида Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади. Унда жамоалар "Бергер" тизими асосида ўз рақибларини билиб олади.

ЎзПФЛ 2021 йил давомида Суперлига клубларни стадион ёритиш тизимини яхшилашга чақириб келдик. Хусусан, ўтган мавсум ёзнинг уч ойида “Қўқон-1912”, “Сурхон”, “Машъал” ва “Андижон” жамоалари уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказишига тўғри келди. Эндиликда “Сурхон” стадиони талаб даражасига келгунига қадар клуб ўз уй учрашувларини Самарқанддаги “Динамо” стадионида ўтказади. “Қўқон-1912” эса Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида рақибларини қабул қилади.

“Нефтчи” ва “Олимпик” жамоалари стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, улар мавсум стартида уй ўйинларини бошқа ареналарда ўтказади. “Нефтчи” Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионидан, “Олимпик” Тошкентдаги “Пахтакор” стадионидан фойдаланиб туради.

Қуръа аввалида уй ўйинларини бир стадионда ўтказадиган клублар ўзаро жуфтликларга ажратиб олинади. Шу орқали бир тур доирасида мазкур жамоаларнинг бири сафарда, иккинчиси эса уйда ўйнаши таъминланади. Демак, қуръа аввалида қуйидаги уч жуфтлик алоҳида ажратиб олинади: “Пахтакор” ва “Олимпик”, “Динамо” ва “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912”.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!