Мавсумлар оралиғида "Бухоро"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 13-тур учрашувлари якунланди ва шу тариқа чемпионатда биринчи даврага якун ясалди.
Энди мавсумлар оралиғида Суперлига клублари таркибига янги футболчилар қўшилиши билан бир қаторда, улар сафини футболчилар тарк этиши ҳам мумкин.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаётган “Бухоро” клуби сафини ҳам бир қатор футболчилар тарк этишади. Жумладан, ҳимоячи Эргаш Исмоилов, ярим ҳимоячилар Асад Собиржонов ҳамда Достон Ибрагимов ва ҳужумчи Иван Нагаевлар иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Аниқроғи, Исмоиловга “Сурхон”, Собиржоновга “Қизилқум”, Ибрагимовга АГМК ва Нагаевга “Сурхон” ҳамда “Сўғдиёна”дан қизиқишлар мавжуд.
Воқеалар ривожини эса SPORTS.uz билан бирга кузатинг!
Маълумот учун, “Бухоро” айни дамда Суперлига мусобақа жадвалида 10 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар