Мавсумнинг энг яхши стадиони аниқланди

  • 22 ноябрь, 19:44
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Истиқлол" стадионининг майсаси бу йил ёзнинг жазирама чилласига қарамай аъло ҳолатда сақланиб қолди. Иккинчи давра аввалидаги учрашувларда майса мутлақо идеал кўринишда эди. Ҳар йили Суперлига майдонларида учрайдиган долзарб муаммо — ёзги иссиқда майсанинг куйиб кетиши — фарғоналиклар томонидан юксак даражада ҳал этилгани яна бир бор исботланди.

Улар майсага етарли эътибор берилса, энг оғир об-ҳаво шароитида ҳам уни сифатли ҳолатда ушлаб туриш мумкинлигини намойиш этди. Шунингдек, мавсум давомида аренага 183 944 нафар (ўртача 12 263 нафар) мухлис ташриф буюрган бўлиб, бу Суперлига стадионлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Маълумот учун, майдон эгалари "Нефтчи" жорий мавсум Суперлига чемпионлигини қўлга киритди. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!