Майдакаш одам экансан!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Кристал Пэлас” клуби собиқ президенти Саймон Жордан “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марьялни “аҳмоқ”, деб атади.

Жорданга франциялик легионер собиқ устозларини танқид қилгани хуш келмади. Бундан бир неча кун аввал, Марсьяль Жозе Моуриньони танқид қилиб, португалиялик мутахассис туфайли рақамини ўзгартиришга мажбур бўлган ва Франция ғолиб бўлган жаҳон чемпионатидан четда қолганини таъкидлаган эди.

Шунингдек, Антони Оле Гуннар Сульшерни ўзи оғир ҳасталикни бошидан ўтказган паллада танқидчилардан ҳимоя қилмаганини айтиб, мураббийни хоинликда айблаганди.

- Сен ўзингни нақадар майдакаш аҳмоқ эканингни кўрсатиб қўйдинг. Устозлари сенга ўз қарашларини кўриш имкониятини берган эди ва буни хиёнат, деб ўйлаяпсан. Айниқса, Сульшерни танқид қилганинг ғалати, - деди Саймон Жордан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!