Майдонда – ҳаваскорлар!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида футбол бўйича АОКА кубоги ва аёллар ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Агентлик марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотлари жамоалари қатнашишди.
Мусобақанинг муҳим ўйинларида Агентлик ва «Ўзбекистон нашриёти» ДК, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ жамоалари қатнашди.
Турнирни Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов очиб берди ва жамоаларга омад тилади.
Кескин ва муросасиз ўтган мусобақада Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ жамоаси биринчи ўринни, Агентлик жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин кутубхоначиларга насиб этди.
Шунингдек, бадминтон мусобақалари ҳам шиддатли ва тенг курашларга бой ўтиб, аёл ходимлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фикрлар