Майдонда ҳокимият ходимлари
Ads

Кеча Тошкент вилояти ҳокимияти ва вилоят футбол федерацияси билан ҳамкорликда ҳокимлик мутасаддилари ўртасида анъанавий мини-футбол турнири ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақада вилоятнинг 14та тумани ҳокимияти ва Нурафшон шаҳри ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизиқарли кечган турнирнинг ярим финалига Оҳангарон, Бекобод, Зангиота ва вилоят ҳокимлиги жамоалари етиб келди. Финал остонасидаги баҳсларда Оҳангарон ҳокимияти вакиллари бекободлик ҳамкасбларини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, зангиоталиклар вилоят ҳокимлиги мутасаддиларини аяб ўтирмади – 3:0.

Турнир давомида рақибларидан етарлича устунлик қилган зангиоталиклар якунда ғолибликни қўлга киритишди. Ярим финалда рақиб дарвозасини уч бор нишонга олган Зангиота ҳокимияти вакиллари финалда ҳам оҳангаронликларни уч бор майдон марказига таклиф қилишди.

Айтиш керак, мусобақа самимий, дўстона кайфиятда ўтди. Вилоят футбол федерацияси учрашувларни холис ўтишини таъминлаш мақсадида мусобақага тажрибали ҳакамларни бириктирди. Хусусан, ўйинларни Халқаро тоифадаги ҳакам Андрей Цапенко, Хусан Худойбердиев, Саидхон Бойхужаев, Азизжон Каримов, Равшан Мавлонов, Холмурод Тўлагановлар бошқариб борди.

Ярим финал

Оҳангарон – Бекобод – 1:0

Зангиота – Вилоят Ҳокимияти – 3:0

Финал

Зангиота – Оҳангарон 3:0