Майк Тайсон: Луис Суарес ҳам тишлаганми? Унга 3 млн доллар жарима солинганига ишонмайман
Ads

Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсондан "ESPN" тузиб чиққан дунёнинг энг ёмон спортчилари рўйҳати борасида савол беришди.

Майк биласизми, дунёнинг энг ёмон спортчилар рўйҳати бор ва унда учинчи ўринни эгаллагансиз?

- Мен учинчиманми? ким биринчи? Луис Суарес? Мен бу болани билмайман. У ҳам тишлаганми? Унга 3 миллион доллар жарима солинганига ишонмайман. Бундай рўйҳат тузилганида мен биринчи бўлишим керак, - деди Тайсон.

ESPN тузган рўйҳатда Луис Суарес биринчи ўринда қайд этилган. Яна бир футболчи Жоей Бартон иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи Тайсон.