Майк Тайсонга ММА юлдузи билан жанг учун 20 миллион доллар таклиф қилинди

Профессионал боксда ўта оғир вазнда мутлақ чемпионликка эришган Майк Тайсонга ММА юлдузи, 43 ёшли Вандерлей Силва билан жанг қилиши учун 20 миллион доллар ваъда қилинмоқда.

- Бу жангга Вандерлей Сильванинг номзоди муносиб. Бунда ёшнинг аҳамияти йўқ. Бу тўқнашув интригаларга бой бўлади, – деди ушбу жангни ташкиллаштиришни режалаштираётган Bare Knuckle Fighting Championship промоушени раҳбари Дэвид Фельдман.

53 ёшли Тайсон кўргазмали жанглар ўтказиш мақсадида рингга қайтишини маълум қилган ва айни пайтда машғулотларга зўр берган.

Бу ҳазил эмас! Холифилд Тайсонни рингга чақирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!