Майкл Жексон - АПЛнинг энг яхши мураббийи

Майкл Жексон премьер-лигада апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. 

"Бёрнли" ўтган ой янги мураббий қўл оситда уч учрашувни ғалаба билан якунлади. "Саутгемптон", (2:0) "Вулверхэмптон", (1:0) ва "Уотфорд" (2:1) шулар жумласидандир. Бундан ташқари, бёрнлиликлар "Вест Хэм"ша қарши баҳсда (1:1) дуранг натижа қайд этди. 

Маълумот учун, ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар қаторида "Ливерпуль" устози Юрген Клопп, "Сити" бош мураббийи бор эди. Бундан ташқари, "Брентфорд"да ишлаётган мутахассис Томас Франк ҳам мазкур рўйхатдан жой олганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!