Майкл Олисе Жаҳон чемпионатининг энг яхши ассистентига айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси вингери Майкл Олисе Жаҳон чемпионатидаги голли узатмалари сонини 5 тага етказиб, турнирнинг энг яхши ассистентига айланди.

Олисе шу тариқа Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэсни ортда қолдирди. Бразилиялик футболчи ҳисобида 4 та голли узатма бор.

Франциянинг Швеция устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган 1/16 финал баҳсида Олисе Брэдли Барколя ва Килиан Мбаппенинг голларига ассист муаллифи бўлди.

Айни пайтда Майкл Олисе 5 та голли узатма билан Жаҳон чемпионати ассистентлари рейтингида якка пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!