Мбаппе, жамоани сен эмас, мен бошқаряпман!

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги ўйинида кўрсатган норозилигига муносабат билдирди.

- Мен Мбаппенинг нимага жаҳли чиқаётганини тушунаман, лекин жамоани мен бошқараман. Бу фаолиятимдаги энг яхши қарорлардан бўлди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда “Милан” 88-дақиқага келиб, “Ньюкасл”ни 2:1 ҳисобида енгаётганини билиб, ўз шогирдларимга “Бу даражада таваккал қилишга ҳожат йўқ”, дедим.

Шундоқ ҳам биз 88-дақиқага келиб, “Боруссия” ҳимоясини икки-уч марта ёриб ўтдик. Ҳужумга берилиб кетмаслик ҳақидаги қарор жуда тўғри эди. Гарчи сўнгги сўзни мен айтсамда, бу бутун мураббийлар штаби қарори бўлганди, - деди Луис Энрики.

Ушбу учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади ва ПСЖ иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига чиқди.

Килиан Мбаппе эса, жамоа кам ҳужум қилганидан норози эканини яширмади ва бунга эътироз қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!